Сурхондарёда катта жанжал

0

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 2021 йилнинг 31 июль куни Сурхондарё вилояти, Узун туманида бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган безорилик ҳолати юзасидан жорий йилнинг 1 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов давомида ҳодиса иштирокчиларининг шахси аниқланиб, терговга жалб қилинган. Жиноят иши доирасида жами 20 нафар шахс айблов эълон қилиниб, шулардан 17 нафарига “қамоққа олиш тарзида”ги, 3 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, 20 нафар шахсга нисбатан бўлган жиноят иши айблов хулосаси билан 11.09.2021 йилда мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судига юборилган.

Шунингдек, жиноят ишининг 2 нафар айбланувчиларга нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувга ажратилиб, вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...