Сурхондарёда йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли қизчани Nexia-3 уриб юборди

0

Маълум қилинишича, 18 сентябрь куни соат 15:00 ларда 2014 йилда туғилган қизча онаси билан Олтинсон тумани ҳудудидан ўтган 4E-100 автомобиль йўлининг 155-километрида Денов—Олтинсой йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган автобусдан тушиб қолган. Улар автобуснинг орқа тарафидан йўлни кесиб ўтишга уринган вақтида қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 қизчани туртиб юборган.

Оқибатда қизалоқ олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Таъкидланишича, йўл-транспорт ҳодисасига автомобиль ҳайдовчисининг тезликни меъёридан оширгани ва қизчанинг йўлни онаси ҳамроҳлигисиз кесиб ўтишга урингани сабаб бўлган.

«Онаси қизчасининг туғилган куни муносабати билан унга мактабга кийиши учун кийим олиб беряпти. Кеча туғилган куни бўлган, 1-синфга бораётган 7 ёшли қизча. Онаси билан автобусдан тушиб йўлдан ўтаяпти, лекин она боланинг қўлидан ушламаяпти», — дейди Олтинсой тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори Нурбек Бегматов.

loading...