Тошкент метрополитенида 13 ёшли қизга беҳаё ҳаракатлар қилган шахс ушланди

0

Қўлга олинган шахс илгари Жиноят кодексининг 166-(талончилик), 169-(ўғрилик) ҳамда 127-(вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро К.Ш. экани аниқланди.

Ҳозирда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан мазкур шахснинг ҳаракатларида вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш жиноятининг аломатлари мавжудлиги текширилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ёки яқинларингиз ушбу фотосуратда кўрсатилган шахснинг ҳаракатларидан жабрланган бўлсангиз, дарҳол 102 рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар органига хабар беришингиз сўралади», – дейилади матбуот котиби хабарида.

loading...