Ўзбекистон август ойида қарийб 49 минг тонна узум экспорт қилган

0

 Ўзбекистон август ойида жами 43,9 минг тонна узум экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси  бу ҳақда хабар берди.

Маълумотга кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 64,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 78,8 минг тонна узум экспорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 5 минг тоннага ошган.

Август ойида эса қиймати 30,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 43,9 минг тонна узум Ўзбекистон томонидан экспорт қилган.

loading...