Япониялик 107 ёшли опа-сингиллар Гиннеснинг рекордлари китобидан дунёдаги энг кекса эгизаклар сифатида ўрин олди

0

Маълум бўлишича, эгизаклар 1913 йил 5 ноябрда Япониянинг Седо, 13 кишилик оилада дунёга келган. Уменонинг 4, Куменинг эса 3 нафар фарзанди бор. Яқинларининг айтишича, уларнинг орасида Кума иродалироқ, Умено эса мулойимроқ бўлган. Ёшлигида бир-биридан узоқда яшаган опа-сингиллар 70 йил ўтиб биргаликда муқаддас жойларни зиёрат қилган. Айни вақтда улар Япониянинг турли бурчакларидаги қариялар уйларида истиқомат қилади.

Коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб Гиннеснинг рекордлари вакиллари Японияга бора олмаган, аммо аёлларга сертификат почта орқали етказилган. Қариялар уйида фаолият юритадиган ходимнинг таъкидлашича, рекордга киритилгани тасдиғини қўлга киритгандан кейин Умено кўз ёшларини тия олмаган. Хотираси билан боғлиқ муаммо жадаллашган Куме эса сертификатнинг аҳамиятини тўлиқ англай олмаган. Умено ва Куме, 2000 йилда сертификатни қабул қилган вақти 107 ёш-у 175 кунлик бўлган опа-сингиллар Кин Нарита ҳамда Гин Каниэнинг рекордини янгилаган. Кин 2000 йил январда, Гин эса бир йил ўтиб 108 ёшида вафот этган.

loading...