21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетгани айтилмоқда

0

Қайд этилишича, йигит жорий йилнинг 14 март санасида Тошкет вилояти Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмга хизматга олиб кетилган. 6 ой ўтгач, 20 август куни ҳарбий қисм томонидан «ўғилларинг портлаб кетди», деб йигитнинг мурдаси унинг уйига келтириб берилган. Бироқ расмийлар содир бўлган воқеа ҳақида батафсил маълумот беришмаган.

«6 ойгина хизмат қилган болани нега портлатишади? Нимага унга ҳимоя кийимларини кийгизишмаган, нега уни ҳимоя қилишмаган. Мен юрагим парчасини давлатга ишониб топширганман. Болани 21 ёшигача тарбиялаб, катта қилишни ўзи бўладими? Парчаланган танасини тикиб-тикиб ташлаб кетишди… Улар бизга воқеа қандай бўлганини айтишмаяпти. Фақат портлаб кетди дейишмоқда. Мен боламни ҳимоясиз ҳолда шу ишга жалб қилганларга жазо берилишини сўрайман. Болам нима сабабли портлаб кетганлигини бизга очиқ айтишсин», дейди йигитнинг онаси.

loading...