Бугун Озод Шарофиддинов ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтади

0

Бугун соат 18:00да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорликда “Ижод студияси” томонидан яратилган Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарофиддинов ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонига ташрифи ва киноижодкорлар билан учрашуви давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида яратилган.

Сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, постановкачи режиссёр Жўрабек Рўзметов, постановкачи оператор Иқболжон Мелиқўзиев.

Адиблар хиёбонида 6 сентябрдан буён ҳар куни бўлиб ўтаётган премьералар “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда.

 

 

loading...