Бурхон Шаропов: «Ҳиндистон санъати, киноси бизга жудаям яқин»

0

Ўзбекистон Кинематография агентлигида  «Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали олдидан   матбуот конференсияси   бўлиб ўтди.

Фестивалда ҳиндистонлик ҳамкасбларига ҳамроҳлик қилаётган кинорежиссёр Бурхон Шаропов кинофестивалдан кутаётган таклифлари ҳақида айтиб ўтди.

Кинорежиссор ҳинд филмларини алоҳида кўришига ҳожат йўқлигини таъкидлади:

 

—Минг афсуски, пандемиядан кейин бу кинофестивалда қатнашиш барчагаям насиб этмади. Мен шу қатнашувчилар қаторида бўлаётганимдан жудаям бахтлиман. Бир режиссёр, шу халқнинг ижодкори сифатида Тошкент халқаро кинофестивалидан умидларим катта. Лекин мени яна бир қувонтирган жиҳат бу фестивалга келаётган ҳиндистонлик киноижодкорларга ҳамроҳлик қиламан. Уларга ҳамроҳлик қилиш учун яратган филмларини, актёрларини алоҳида вақт ажратиб кўриб ўтиришимиз, маълумот излаб, интернет титкилашимиз шарт эмас. Сабаби, Ҳиндистон санъати, киноси бизга жудаям яқин. Яъни биз аввал ҳам ҳинд актёрларининг ижроларини кўриб, улғайдик, бугун ҳам уларнинг филмларини томоша қилиб боряпмиз. Шу боис ҳам худди қадрдонларимиздек бўлиб қолган ушбу халқ билан кинофестивалда ёнма ён бўлишимдан хурсандман. Шу баҳонада Ҳиндистондик ҳамкасбларимга янада яқинроқ бўламан. Худо хоҳласа, кинофестивалга келадиган режиссёрлар бизнинг актёрларни, биз эса уларнинг актёрларини танлаб, катта филмларнинг лойиҳаларига қўл урамиз деб ўйлайман, дейди кинорежиссёр.

loading...