«Икки дамас бир-бири билан тўқнашди» деб айтилган видео юзасидан маълумот

0

Ижтимоий тармоқда тарқалган, икки дамас бир-бири билан тўқнашди деб айтилган видео юзасидан маълумот.

-Жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 16:00 ларда, Наманган вилояти, Норин тумани, Хаққулобод-Чўжа автомобиль йўлининг 23-километрида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги «Damas» ҳамда ҳайдовчи, 1957 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги «Damas» русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

-Натижада, ҳайдовчи И.М. шифохонага мурожаат қилган.

-Мазкур ЙТҲ юзасидан Норин тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қиляшларини сўраймиз.

loading...