Коронавирусга қарши вакцинациядан кейин бепуштлик эҳтимоли борми?

0

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоированинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасининг клиник тадқиқотларини ўтказиш ёки оммавий эмлаш жараёнида ҳомиладор бўлиб қолган аёллар ҳам бор.
Вакцина ҳомиладор бўлишга ҳеч қандай монелик қилмайди.Вакцинациядан кейин организмда «Covid-19″га қарши антитаначалар пайдо бўлиши учун вақт керак. Аввал коронавирусга қарши вакцина билан эмланиб, кейин туғилажак бола ва бўлажак она ҳаётини хавфга қўймасдан ҳомиладорликни режалаштириш мақсадга мувофиқ.

⠀Мутахассиснинг сўзларига кўра, вакцинанинг ҳомиладор аёлларга таъсир даражаси ўрганилмоқда ва тадқиқотлар давом этмоқда. Шу сабабли эмлангандан сўнг 3-6 ой ўтгач, гинеколог шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда ҳомиладорликни режалаштириш тавсия этилади.

loading...