НАТО нинг иккита ҳарбий кемаси Қора денгизда

0

Испания ҳарбий денгиз флотига қарашли «Райо» патрул кемаси ҳамда Италия ҳарбий денгиз флотининг мина қидирувчи «Виарежио» кемаси Қора денгизга кирди, дейилади Россия мудофаа вазирлигининг ахборот ва оммавий коммуникуация департаменти тарқатган хабарда.

Қора денгиз флоти кучлари НАТОга аъзо давлатларнинг ушбу кемалари ҳаракатини назорат қилишга киришди, дейилади хабарда.

 

Июль ойида Россия ташқи ишлар вазирлиги Қора денгиздаги вазият сунъий равишда кескинлаштирилаётганини таъкидлаганди.

Босфор ва Дарданел орқали кемалар қатнови 1936 йилда имзоланган Монтре битими билан мувофиқлаштирилиб турилади. Мазкур ҳужжатга кўра, барча мамлакатларнинг савдо кемалари тинч даврда ҳам уруш даврида ҳам курфаздан эркин ўта олади. Бироқ ҳарбий кемалар учун бошқача режим ўрнатилган. Масалан, Қораденгизга туташ бўлмаган мамлакатларнинг ҳарбий кемалари турига қаралади ҳамда денгизда бўлиб туриш муддати ҳам чекланган.

loading...