Парацетамол қабул қилиш айримлар учун зарарли — халқаро олимлар гуруҳи

0

Халқаро олимлар гуруҳи ҳомиладорлик пайтида парацетамол қабул қилиш ҳомила ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқладилар.

Тадқиқот натижалари ҳақида «Nature Reviews Endocrinology» тиббий порталида мақола эълон қилинди.

Олимлар эпидемиологик тадқиқотлар, ҳайвонлар ва ҳужайралар бўйича ўтказилган илмий тажрибалар натижаларини таҳлил қилишди. Парацетамол уларнинг ҳомиласининг шаклланишига тўсқинлик қилиши, шунингдек, репродуктив ва урогенитал тизимлар, неврологик ривожланишнинг бузилишига олиб келиши мумкин деган хулосага келишди.

Шу боис мутахассислар ҳомиладор аёлларни парацетамолни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни тавсия қилишди.

 

 

loading...