Пластик маҳсулотларнинг экологияга зарарсиз тури яратилади

0

Британиялик олимлар сайёрага зарарсиз бўлган пластик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўйлаб топди.
“Polymateria стартапи Осиёда оммабоп бўлиб улгурди. Компания бу борада Тайван билан тегишли битим имзолаган, шунингдек, дунёдаги пластик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик “Formosa Plastics” корхонасига ўз технологиясини сотди, деб ёзади “Bloomberg”.

“Polymateria”дан таъкидланишича, улар дунёда биринчи бўлиб маълум вақтда йўқ бўлиб кетувчи пластикни яратган.

Фирма директори Найл Данн сўзларига кўра, мазкур иш ҳозирда энг долзарб муаммолардан бири – атроф-муҳит ифлосланишига ва чиқиндиларнинг океанларга тўпланиб қолиши кабиларга қарши ўлароқ экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланган.

loading...