«Раж Капур уйимизда меҳмон бўлган» – Фотима Режаметова

0

“Ипак йўли дурдонаси” халқаро кинофестивалида актриса Озарбайжон киноижодкорларига ҳамроҳлик қилади. Бу ҳақда Тиффест.cом сайтида хабар берилди.

 Кинофестивал олдидан ўтказилган анжуманда:

— Аввалги кинофестиваллар биз учун ҳам жуда яқин бўлган. Яъни аввалги фестивалда отам Тўғон Режаметов ҳиндистонлик киноижодкорларга ҳамроҳлик қилган. Шунинг учун ҳам уйимизда Раж Капур ва бошқа кўплаб ҳинд актёр-актрисалари меҳмон бўлишганди. Бу галги кинофестивалда ҳам аввалгилари каби таниқли актёрларимизни хорижлик ижодкорларга ҳамроҳлик қилишга бириктиришди. Менга ва ҳамкасбларимга озарбайжонлик меҳмонларни кутиб олиш вазифаси юклатилди. Албатта, бу бизга жуда катта масъулият юклайди. Чунки бизнинг муомаламиз, маълумотларимизга қараб халқимизга, киносанъатимизга баҳо беришади. Шунинг учун ҳам озарбайжон киноижодкорларининг филмларини, миллий анъаналарини ўрганяпман, актёрларини танишга уриняпман, энг муҳими, уларни лол қолдирадиган нималардир қилишга ҳаракат қиляпман. Ўзбек киноижодкорлари, актрисалари билимли, оқила ва энг муҳими, истеъдодли эканини уларга бир кўрсатиб қўяйлик! Ҳар қандай иш тажриба дейишади. Мен ҳам ушбу кинофестивалда ўзимга керакли тажрибани оламан, деб умид қиляпман, дейди актриса.

 

loading...