Риштон туманида Тожикистон маблағи ҳисобидан қурилган боғча очилди

0

2018 йилнинг март ойида Ўзбекистон президентининг Тожикистонга амалга оширилган давлат ташрифи доирасида эришилган келишув асосида Тожикистон маблағлари ҳисобидан Фарғона вилояти Риштон туманида қурилган мактабгача таълим ташкилотининг 24 сентябр куни очилиш маросими ўтказилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Очилиш маросимида Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Имомзода Мухаммадюсуф Саидали бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. Фарғона вилояти Риштон тумани Уч ариқ МФЙ ҳудудида замонавий лойиҳа асосида 2 қаватли қувати 200 ўринга мўлжалланган “Капалак” номли мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари 2021 йил сентябр ойида ишлар якунланди. Янги очилган 63-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотига танлов асосида жами 53 нафар ходимлар қабул қилган бўлиб, булардан 12 нафари Олий маълумотли педагок ходимлар ҳисобланади.

 

loading...