«Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилиши мумкин

0

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги сайловчилар билан учрашмоқда.

«Самарқанд давлат университетига ушбу қутлуғ масканда таҳсил олган, шу ерда ишлаган, республикамизда илм-фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат ривожига беқиёс ҳисса қўшган атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов номини берсак, нима дейсизлар?

Шунингдек, Самарқанд тиббиёт институтига университет мақомини бериш ҳақида алоҳида қарор қабул қилсак, ўйлайманки, ушбу йирик олийгоҳнинг мавжуд салоҳияти ва келгуси ривожи учун янада пухта замин яратган бўламиз», деди у.

loading...