“Самарқанд” халқаро аэропорти давлат-хусусий шериклик асосида бошқарилади

0

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида “Air Marakanda” МЧЖ ХК ва “Uzbekistan Airports” АЖ ўртасида “Самарқанд” халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш” лойиҳасининг давлат-хусусий шериклик битимини имзолаш бўйича маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маросимда Транспорт вазирлиги, “Uzbekistan Airports” АЖ “Air Marakanda” МЧЖ ХК ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.

Мазкур битим “Самарқанд” халқаро аэропортида йўловчиларга ва авиаташувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш, улар учун барча зарур қулай шарт-шароитларни яратиш, аэропортни бошқариш соҳасида етакчи халқаро компаняларни жалб қилиш мақсадида “Самарқанд” халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланди.

loading...