Самарқандда камбағалликни 2 баробарга қисқартириш мумкин

0

Шавкат Мирзиёев Самарқандда 450 мингта иш ўрни яратиш орқали камбағалликни 2 баробарга қисқартириш – энг устувор вазифа эканини айтди:

– Келгуси беш йилда ялпи ҳудудий маҳсулотни
1,4 бараварга ошириб, 90 триллион сўмга етказишимиз зарур.
Бунинг учун, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали 130 мингта иш ўринлари яратилади. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида вилоятга ҳар йили қарийб 1 триллион сўм имтиёзли кредит ажратилади.

Шавкат Мирзиёев Нарпай мисолида туманни “ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш бўйича янги тизим қандай ишлашини шарҳлаб берди.

loading...