Самарқандни “Туризм дарвозаси”га айлантирамиз!

0

Самарқанднинг асосий драйверларидан бири бўлган туризм соҳасида 40 минг киши бандлиги таъминланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

«Вилоятни юртимизнинг “Туризм дарвозаси”га айлантириш орқали, келгуси беш йилда туризм хизматлари ҳажмини камида 10 баробарга оширилади. Бунда, 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб, ётоқ ўринлар сони 22 мингтага етказилади.

Вилоятда Халқаро кулинария ва сервис мактаби ташкил этилиб, ўқитишга Франция, Италия, Япония, Туркиядан етакчи рестораторлар жалб этилади.

Шунингдек, Халқаро гастрономик фестиваль ташкил этилади», деди у.

loading...