Тошкент халқаро кинофестивали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

0

Ўзбекистон Кинематография агентлигида  «Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали олдидан   матбуот конференсияси   бўлиб ўтди.

Журналистлар учун ўзига хос мулоқот майдони ҳисобланган матбуот конференсиясида  журналистлар тадбир ташкилотчилари, актёр ва режиссёрлар билан ўзаро фикр алмашиш, юзма-юз мулоқот қилиш имконига эга бўлди.

Матбуот анжуманида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов  журналистларга    кинофестивал доирасида ўтказилаётган  “Кино — 5 кунда” кўрик-танлови мақсади ва мазмун-моҳияти ҳақида   тўхталди.

 

loading...