Ўзбекистонда дам олиш кунидан бошлаб ҳаво салқинлашади

0

Дам олиш кунлари ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, 24—25 сентябрь кунлари қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат 32-34 даражагача кўтарилади. Бу меъёрдан 4-6 даражага юқори дегани.

26 сентябрь, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ҳаво массаларининг кириб келиши сақланиб туради, кечаси ҳарорат 15-17 даражани, кундуз куни 35-37 даражани ташкил этади.

Шу куни республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кечга томон Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даражагача, кундуз куни 20-25 даражагача пасаяди.

Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича ҳарорат фони кескин пасаяди ва ҳафтанинг биринчи ярми давомида кундуз кунги ҳаво ҳарорати 23-27 даража, кечаси 12-15 даража атрофида бўлади.

26—27 сентябрь кунларида салқин ҳаво массасининг кириб келишида булутли қатламлар кўпаяди ва баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳароратининг янада пасайиши кутилмоқда.

loading...