7 нафар шахс туман ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланиб, такрорий жиноят содир этган

0

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг маълум қилишича, сўнгги икки йилда коррупция учун жиноий жавобгарликка тортилган маҳаллий ҳокимликлар ходимларининг 20 нафари, жумладан, 7 нафар туман ҳокими ўринбосари ва 13 нафар бошқа ходимлар муқаддам шу тоифадаги жиноятларни содир этганлиги учун судланган шахслар ҳисобланади.

Жумладан, Ф.Атемов Қуйи Чирчиқ туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, 118,4 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани ва мансаб сохтакорлиги учун 2019 йил феврал ойида суд томонидан 2 йил-у 1 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган.

Шундай бўлса-да, Ф.Атемов 2019 йил сентябрь ойида Қуйи Чирчиқ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Бироқ у мансабидан фойдаланиб, туман ўрмон хўжалигига қарашли ер майдонидан 17 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги учун ажратилган томорқа ер участкаларига асоссиз равишда мулк ҳуқуқи тан олинишига йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортилган.

loading...