Алиев Қорабоғ можароси ўтмишда қолганини айтди

0

Қорабоғ можароси ўтмишда қолди ва Тоғли Қорабоғ деб номланган маъмурий-ҳудудий бирлик энди йўқ. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида сўз очди.

“Озарбайжон 30 йилдан бери давом этаётган низони ҳарбий-сиёсий йўллар билан ҳал қилди, ўзининг ҳудудий яхлитлиги ва тарихий адолатни тиклади. Тоғли Қорабоғ можароси ўтмишда қолди. Озарбайжонда энди Тоғли Қорабоғ деб номланган маъмурий-ҳудудий бирлик йўқ”, деган Алиев 

Республика Президентининг сўзларига кўра, у тинчлик шартномасини имзолаш таклифига Еревандан ижобий муносабат кўрмаяпти.

“Можаро тугади, шунинг учун Озарбайжон Арманистон билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиш тамойили асосида тинчлик шартномаси бўйича музокараларни бошлашга тайёрлигини эълон қилди. Бундай келишув бизнинг минтақани тинчлик ва ҳамкорлик минтақасига айлантириши мумкин. Бироқ, биз ҳали ҳам Арманистоннинг таклифимизга ижобий муносабатини кўрмаяпмиз”, дея хулоса қилган Алиев. 

ria.ru

loading...