Болаларнинг оғиз бўшлиғида оқ тошмалар тошишига сабаб нима?

0

Стоматит – бу оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаларида (лаблар, тил, ёноқларнинг ички юзаси, тиш гўшти) яллиғланиш жараёни билан кечадиган касаллик. Бундай пайтда болада қуйидаги шикоятлар кузатилади:
– оғриқ
-ачишиш
-шиш
-оғиз бўшлиғининг қизариши
– оғиздан нохуш ҳид келиши
– кўп сўлак ажралиши
-оқ тошмаларнинг пайдо бўлиши
– тана ҳароратининг кўтарилиши

– Касалликни келтириб чиқарадиган сабаблар қуйидагилар:
– оғиз бўшлиғига инфекция, бактериялар тушиши
– травматик ҳолат
– ошқозон ичак фаолиятининг бузилиши.

– Чақалоқларда бу ҳолат кўп учрайди, чунки бу ёшда болалар оғзига ҳар хил нарсаларни солади. Касалликнинг бир нечта турлари мавжуд. Даволаш учун педиатр ва стоматолог кўригидан ўтиш керак.

SoglomHayot

loading...