Фарғонада 45.000 АҚШ долларни алдов йўли билан қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

0

Фарғонада фуқарога чет давлатда ишлаб чиқарилган дастгоҳ олиб беришни ваъда қилиб, алдаган шахс жавобгарликка тортилди

2021-йилнинг 15-сентябр куни Р.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019-йилнинг баҳор ойида номаълум шахс ишончига кириб, танишлари орқали Италия давлатида ишлаб чиқарилган қути ясаш дастгоҳи олиб келиб беришини айтиб, 45.000 АҚШ доллар пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

loading...