Грипп ва коронавирусдан ҳимояланиш учун тавсиялар

0

Аввало , бугунги пандемия шароитида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларга рўбарў бўлмаслик ҳар биримиз учун жуда муҳим.
Боиси грипп ва пневмония чақирувчи вирусли хасталикларнинг коронавирус билан биргаликда келиши беморда касалликнинг янада оғир кечишига сабаб бўлади. Шу боис, барчамиз, энг аввало, юртимизда ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз лозим.

– Қолаверса, аҳолидан коронавирус инфекцияси ва гриппга қарши эмлаш тадбирларида фаол қатнашишларини сўрайман. Бу эса мамлакатимизда эпидемик вазият барқарорлигини таъминлаш, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асрашда муҳим саналади.

– Шунингдек, кимда шамоллаш ва коронавирус инфекцияси белгилари кузатилса, аввало, оила шифокорига мурожаат қилишлари ва мутахассис тавсиясига кўра, даво муолажаларини олишлари лозим. Бу билан нафақат улар ўзларига, балки “Тез ёрдам” хизматининг самарали ишлашига ҳам катта ёрдам беради.

ССВ Матбуот хизмати

loading...