Илон Маск қўшиқчи Граймс билан ажрашди

0

«Биз қисман ажрашдик, аммо олдингидек бир-биримизни яхши кўрамиз, тез-тез кўришиб турамиз ва яхши муносабатдамиз», — дейди Маск.

Унинг сўзларига кўра, Маск Техасда ишлаб, тез-тез хорижий сафарларни амалга оширмоқда, Граймс эса Лос-Анжелесда яшаяпти.

Эслатиб ўтамиз, жуфтлик ҳақида биринчи бор 2018 йилнинг майида хабарлар тарқалган эди. Орадан икки йил ўтгач, улар ўғилли бўлди ва унга X Æ A-Xii дея исм қўйди. Граймснинг сўзларига кўра, мазкур исмдаги Х — номаълум ўзгарувчи, Æ — Граймснинг айтишича, бу белги элфлар тилида сунъий онг маъносини беради, шу билан бирга, севги сўзи ҳам шундай ёзилади, А-12 — жуфтликнинг севимли самолёти — Lockheed А-12 ҳисобланади.

loading...