Кўкрак безидан ажралмалар ажралишининг сабаби нима?

0

-Кўкрак безидан ажралмалар ажралиши аёл организмидаги гормонлар таъсири остида бўлиб, бунинг асосий сабабларидан бири пролактин гормонининг ортиб бориши билан боғлиқ. Касалликнинг турли даражалари бўлиб, бунда ажралмалар миқдори ҳам турлича бўлади.

-Пролактин миқдорининг ортишига гипофиз безининг хавфсиз ўсмалари, гипотириоз (қалқонсимон без функциясининг пасайиши), буйрак ва жигар касалликлари, доимий стресс, сурункали чарчаш, дори воситалари, буйрак усти бези пўстлоғи дисфункцияси, В6 витаминининг камайиши сабаб бўлади.

– Ушбу ҳолат кузатилганда эндокринологга мурожаат қилиш, касаллик сабабини аниқлаш зарур. Даволашнинг бир нечта тури мавжуд бўлиб, касаллик сабаби ва даражасига кўра белгиланади.

SoglomHayot

loading...