Москвада мигрантларга ёрдам берувчи ташкилот раҳбари ушланди

0

Москванинг Шереметьево аэропортида мигрантларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи Tong Jahoni нотижорат ташкилоти раҳбари Валентина Чупик ушланди. Бу ҳақда «Новая газета» хабар берди.

«Шереметьево аэропортидаги махсус хонада ўтирибман. Мени қаерга олиб боришларини билмайман, ҳужжатларимни олиб қўйишган», — деган Чупик.

Асли Ўзбекистон фуқароси бўлган Валентина Чупикнинг қўшимча қилишича, ФХХ ходимлари у Россия ҳудудида қочқин мақомидан маҳрум этилганини маълум қилган.

Шунингдек, унга 2051 йилгача Россияга кириш тақиқланган. Чупик Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

loading...