Навоийда 9 ёшли бола ёнғин содир бўлаётган уйдан қутқариб олинди (видео)

0

Навоий шаҳрида ёнғин содир бўлган хонадондан 9 ёшли бола қутқариб олинди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қайд этилишича, 24 сентябрь куни соат 11:46 да Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Навоий шаҳар «Гулзор» МФЙ, Низомий кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳамда уйда ёш бола қолгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида қутқарувчилар дарҳол махсус техникалар ёрдамида хонадон эшигини очиб, уй эгасининг 2012 йилда туғилган ўғлини тутун қоплаган хона ичидан ҳушсиз ҳолатда қутқариб олиб чиққан ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.

Ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи ва 1 та автонарвон техникаси жалб қилинган. Ёнғин соат 11:53 да тўлиқ бартараф этилган, ёнғин оқибатида хонадонинг 10 квадрат метр майдонида уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида хонадоннинг 45 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

25 сентябрь куни шифохонада боланинг аҳволи яхшилангани сабабли онасига соғ-саломат топширилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

 

loading...