Олтинчи «Afrosiyob» тезюрар поезди Россиядан Ўзбекистонга йўл олди

0

«Afrosiyob» русумли замонавий тезбрар поездларнинг олтинчиси Россиядан Ўзбекистон томон йўл олди, деб хабар қилмоқда ЎТЙ матбуот хизмати.
Бугун Москва вақти билан соат 05:00 да мазкур «Afrosiyob» замонавий электропоезди Россиядан Ўзбекистонга йўл олди. Поезд сентябрь ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистонга етиб келади, – дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Испаниянинг “Patentes Talgo S.L.U.” компанияси томонидан ишлаб чиқилган «Afrosiyob» тезюрар поезди Ўзбекистонга илк бор 10 йил олдин олиб келинган эди. Мустақиллик байрамининг 30 йиллиги арафасида ана шундай замонавий поездлар сони 5 та етказилган эди.

loading...