Skoda Kodiaq’нинг том қисмига қўнган вертолёт (видео)

0

Skoda компанияси марканинг Млада-Болеслав штаб-квартирасида бўлиб ўтган Robinson Helicopter Session 2021 вертолёт кўргазмасига бағишланган видеороликни эълон қилди. Мутахассислар том қисмини ҳақиқий вертолёт майдончасига айлантирган, янгиланган Kodiaq кроссовери тадбирнинг асосий қисмидан ўрин олди. Унга 500 килограммли Robinson R22 вертолёти қўнишни амалга оширган, деб хабар беради Motor.

Эълон қилинган видео Top Gear телекўрсатувидаги эпизодлардан бирига ишора ҳисобланади. 2011 йилда ҳаракатланаётган Skoda Yeti’нинг том қисмига икки ўриндиқли вертолёт қўнишни амалга оширганди. Ўша вақтда Чехия кроссоверини Жереми Кларксон (автомобиль мавзусига бағишланган телекўрсатувлари билан танилган журналист) бошқарган. Орадан ўн йил ўтгач, компания вакиллари трюкни такрорлашга уринди. Бу сафар вертолёт майдончаси сифатида ҳаракатсиз турган янгиланган Kodiaq модели танланган.

Skoda ходимларининг сўзларига кўра, трюкни амалга ошириш мақсадида муҳандислар кроссовернинг орқа «подвеска»си олд ўқ билан мувозанатлашиши учун кучайтирган. Шу билан бирга, мутахассисларнинг таъкидлашича, Kodiaq’нинг заводдан чиққан модификацияси техник аралашувларсиз ҳам оғирлиги 500 килограммдан ортиқ бўлган Robinson R22 ни кўтара олади. Бундан ташқари, автомобиль томидаги рейлинглар ўрнига қисман ёғочдан ишланган 100 килограммли платформа ўрнатилган.

Тайёргарликлар якунлангач, Ян Чермак исмли учувчи ҳеч қандай муаммосиз кроссовер платформасига қўнишни амалга оширган.

motor.ru

loading...