ЎФАда сайлов: ҳамма «ҳа» деди ва асосий таркиб ўзгармади, Азизов келажакдаги режаларни санади

0

Миллий Олимпия Қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конгресси ўтказилди. Унда кутилганидек шов-шувли интрига бўлмади ва асосий раҳбарлар ўз вазифасига қайта сайланди. Ўзбек футболининг кейинги йиллардаги ривожланиш йўлини ҳам Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматов белгилаб берадиган бўлди.

Абдусалом Азизов ЎФАнинг олдида турган режалари ҳақида гапирар экан аввало болалар, аёллар футболига эътибор қаратиш муҳимлигини айтди. Ташкилот олдида турган конкрет вазифа ниҳоят жаҳон чемпионатига чиқиш ва олимпия футбол жамоаси билан Париж олимпиадасига йўлланма олиш экани айтилди.

Шунингдек, ЎФА ижроия қўмитасига ҳам 9 номзод тасдиқланди. Овоз бериш жараёнида қатнашганлар барчаси жараёнда бир овоздан «ҳа» сўзи ёзилган қоғозларни кўтариб туришди.

loading...