«Ёмон» ва «яхши» холестерин нима дегани?

0

-«Ёмон» холестерин паст зичликдаги липопротеинлар (LDL) таркибига киради. ЛДЛ қон томирлари деворларига ётқизилиб, ўша ёмон холестерин қатламларини ҳосил қилади. Улар қон айланишини бузади ва юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

-«Яхши» холестерин юқори зичликдаги липопротеинларда (HDL) мавжуд. Айнан шу кўринишда холестерин тўқималар ва органларга юборилади, яъни у қон томирлари деворларига жойлашмайди ва танага фақат фойда келтиради.

-Холестерин миқдорини билиш учун йилда камида 5 марта қон таҳлилини топшириш керак. Эркакларда «яхши» холестерин даражаси 1 ммол /л дан, аёлларда эса 1,2 ммол / л дан юқори бўлиши керак.

-Агар хавф гуруҳида бўлмасангиз, унинг даражаси 3,5 ммол/л дан ошмаслиги керак. Юрак-қон томир касалликлар бўлса, «ёмон» холестерин 1,8 ммол /л дан ошмаслиги зарур.

SoglomHayot