Юзимда холлар кўпаймоқда, бунинг сабаби нима?

0

Кўпинча ушбу ҳолат хавфли бўлмайди, лекин холларни доимий кузатиб бориш лозим. Қайси ҳолатлар холларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши аниқ эмас, аммо организмдаги гормонал ўзгаришлар, узоқ вақт қуёш нурлари остида бўлиш, турли косметик воситалар таъсири ва наслий мойиллик холларнинг келиб чиқишига туртки бўлиши мумкин.

– Агар хол ҳажми ва кўриниши катталашса, ранги ўзгарса, қичишиш, қизариш, қонаш кузатилса, хол устида чизиқлар, ёриқлар кузатилса зудлик билан онколог шифокорга мурожаат қилиш лозим. Холлар ўзгаришсиз бўлиб, лекин уларнинг миқдори кўпайса ҳам шифокор кўригидан ўтиш ва даво муолажасини шифокор маслаҳатига кўра олиш зарур.

– Холларни шифокор тавсиясисиз олдириш, уй шароитида даволашга уриниш турли асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

SoglomHayot

loading...