ДХХнинг 30 йиллигига бағишлаб телеканалларда янги фильм намойиш этилади

0

Киномотография агентлигининг қайд этишича, сана муносабати билан янги «Мустаҳкам» фильми ишлаб чиқилган.

Маълумотга кўра, мазкур фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда “Spectre” киностудияси томонидан суратга олинган.

Унда Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг машаққатли меҳнати, касбий фаолияти ёритилган.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Фурқат Усмонов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.

«Бугун, 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни муносабати билан юртимиз телеканалларида фильмнинг илк намойишлари бўлиб ўтади»,- дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, фильм премьераси қуйидаги вақтларда эфирга узатилади:

– Zo’r TV – 17:00

– Mening yurtim – 19:00

– Renessans TV – 20:00

– Sevimli – 21:30

uzbekkinopress

loading...