Германияда сайлов жараёнларига «старт» берилди

0

Бугун, 26 сентябрь куни  эрта тонгдан сайлов жараёнларига «старт» берилди. Овоз бериш маҳаллий вақт билан 18:00 га қадар давом этади. Сайловдан кейин янги парламент канцлери тайинланади.

Қайд этилишича, 60.4 миллионга яқин аҳолидан овозлар тўпланади.

Таҳминларга кўра, катта эҳтимол билан Германия Социал-демократик партиясидан номзод – вице-канцлер ва Германия молия вазири Olaf Scholz Merkel нинг 16 йиллик бошқарув «кресло»сига эга чиқади.

Музокаралар бир неча ҳафта ёки ойларга чўзилиши мумкин. Шунинг учун Merkel ҳокимиятни тақсимлаш тўғрисидаги битим тузилмагунча бошқарувчи лавозимида қолишини талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, Германия канцлери лавозими учун уч нафар номзод курашмоқда. Улар қуйидагилар:
Шимолий Рейн-Вестфалия штати раҳбари, Христиан демократик ва Христиан социал иттифоқи (ХДИ / ХСИ) блоки номзоди Armin Laschet, Социал-демократик партиясидан номзод – вице-канцлер ҳамда Германия молия вазири Olaf Scholz, шу билан бирга, Яшиллар партияси ҳамраиси Annalena Baerbock.

darakchi.uz

loading...