Интернет орқали террорчилар қармоғига илинган наманганлик 24 ёшли йигит қўлга олинди

0

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ҳамда Наманган вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник тадбирлари давомида, www.odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчи «Имом ал-Бухорий катибаси» номли халқаро террорчилик гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватловчи ғоялар қайд этилган видеоматериалларни ўз саҳифасига жойлаштирганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Олинган маълумотни текшириш учун ўтказилган тезкор-техник тадбирлар давомида, «Одноклассники.ру» ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчиси Наманган вилоятида яшовчи, 24 ёшли фуқаро И.А. эканлиги аниқланди ва тезкор тадбирлар натижасида қўлга олинган.

Аниқланган ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро И.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ интернетдаги ижтимоий тармоқларда террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг тарғиботчиларини алдовларига ишониб қолмасликка,  ўзингизни қизиқтирган диний мавзулардаги саволларга мамлакатимиздаги “UZ” доменидаги расмий веб-сайтлардан ёки диний соҳада илмли, малакали мутахассислар, имом-хатиблар, исломшунос олимларга мурожаат қилишни тавсия қилмоқда.

loading...