Камбоджалик талабалар учар стул яратди. Бу нима учун керак?

0

Камбоджалик талабалар мактаб стулларидан учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмасининг прототипини ясади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Камбоджа миллий политехника институти (NPIC)да мактаб стулига саккизта паррак ўрнатиб, уни тўрт метр баландликкача кўтарила оладиган учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмасига айлантириш учун 20 минг доллар сарфланди. Келажакда жамоа қурилма кўпроқ юкни ташиши ва баландроқ учиши учун конструкцияни яхшилашга умид қилмоқда. Тахминларга кўра, дрондан ўт ўчирувчилар биноларнинг юқори қаватидаги ёнғинларни ўчиришда фойдаланиши мумкин.

Ҳозирда қурилма вазни 60 килограммгача бўлган учувчини кўтариб, тахминан, 10 дақиқа парвоз қилиш мумкин, максимал масофа — 1 километр. Гаджетнинг яратилиши устида уч йил меҳнат қилинган. Лойиҳа коронавирус пандемияси, шунингдек, паррак ва ром қисмини хориждан буюртма қилишга тўғри келгани сабаб орада тўхтаб қолган.

«Дрон учувчисиз парвоз қилса, жуда кучли силкинади, аммо унга ўтириб учсам, у анча барқарор ҳолатга келади», — дейди 21 ёшли ихтирочи Лон Ваннсит.

Ихтирочиларнинг режасига кўра, қурилма биноларнинг юқори қаватларига қадар учиб, ўт ўчирувчилар ҳавозаси етмаган жойларда ёрдам кўрсата олиши мумкин.

loading...