КУН КУЛГИСИ!!!

0

* * *

Эр уйқусираб хотинига деди:

— Илтимос, телевизорни ўчириб қўй!

— Дадаси, иложим йўқ. Биз кинотеатрда ўтирибмиз.

* * *

Аёл дугоналарига болаликдаги суратини кўрсатяпти. Суратда жажжи қизалоқ кекса кампирнинг тиззасида кулимсираганча ўтирарди. Аёл:

— Хўш, сизларга суратим ёқдими?

— Жуда ёқди… Айтганча, бу жажжи қизалоқ ким эди?

* * *

Врач бемордан сўради:

— Сизни операция қилишдими?

— Ҳа.

— Хўш, қандай бўлди?

— Уч юз минг сўм.

— Мен операция қандай ўтганини сўраяпман.

— Фақат юз минг сўм.

— Яна тушунмадингиз. Нимадан шикоятингиз бор? Шуни айтинг.

— Операция нархи жуда қиммат экан.

* * *

Жинни пиёниста танишига деди:

— Бир врач танишим бор. Ўша айтдики, ичкилик умрни икки баробарга қисқартираркан.

— Бўлиши мумкин.

— Сенинг ёшинг нечада?

— Ўттизда.

— Кўрдингми, агар ичмаганингда ҳозир ёшинг ўттиздамас, олтмишда бўларди.

* * *

Икки қария истироҳат боғидаги ўриндиқлардан бирида ўтирарди. Бир маҳал ёнларидан ўн саккиз яшар гўзал қиз ўтиб кетди. Қариялардан бири оғир хўрсиниб деди:

— Эҳ, ҳозир ўн саккиз ёшда бўлиб қолсам борми…

— Жиннимисан? Қаёқдаги ўн саккиз ёшни деб яна қирқ йил қора терга ботиб меҳнат қиласанми?

* * *

Кекса жуҳуднинг хотини ўлим ёқасида. У эридан сўради:

— Дадаси, мен оламдан ўтсам, бошқасига уйланасизми?

— Йўқ, Сара, ҳеч қачон.

— Вой, нега?

— Чунки сендан яхшисини топа олмайман… Сенга ўхшагани эса сираям керак эмас.

* * *

Ширакайф эркак дўконда бир шиша ароқ сотиб олди-да, ўзига ўзи деди:

— Э, врачнинг маошига мундоқ кўнгилдагидек кайф ҳам қилиб бўлмайди.

Сотувчи:

— Ие, сиз врачмисиз?

— Калланг жойидами? Мен эмас, хотиним врач.

* * *

Сутчи эрта тонгда ўғлидан сўради:

— Бугун сутга сув аралаштирдингми?

— Ҳа.

— Бу иш яхши эмаслигини билмасмидинг, ярамас?

— Ахир, ўзингиз тайинлагансиз-ку!

— Бекорларни айтибсан! Мен сенга аввал идишга сув қуй, ана ундан кейин сувга сут аралаштир деганман. Биз харидорлар олдига тоза виждон билан боришимиз керак, ўғлим!

* * *

Эркак от қўшилган аравада қишлоқ ўртасига келди-да, бақира бошлади:

— Одамлар!!! Кўмир келди! Кеп қолинг! Кўмир олиб келдим!

Шунда от ортга ўгирилиб, тилга кирди:

— Ёлғон гапиришга уялмайсизми, хўжайин? Кўмирни сиз эмас, мен олиб келдим-ку!

 * * *

Мухбир ҳаваскор овчидан сўради:

— Сиз қачондан фил овлай бошлагансиз?

— Аслида капалак тутишга чиққандим. Афсуски… Кўзойнагимни унутиб қолдирган эканман.

* * *

Офицернинг ўғли дадасидан сўради:

— Дада, сизга ишхонангизда нима учун пул тўлашади?

— Унвон ва лавозим учун.

— Иш учун-чи?

— Иш учун, ўғлим, ҳайфсан оламан.

 

 

 

 

 

 

loading...