Нима учун гуручни қайта иситиб бўлмайди?

0

Мутахассислар гуручни сақлаш, қайта иситиш ва тайёр маҳсулотни истеъмол қилишни тавсия қилмайди. Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг маълумотларига қараганда, овқатдан заҳарланиш хавфининг олдини олиш учун гуручни яхшиси бир марта тайёрлаш керак.

Таъкидланишича, гуручнинг хомида ичаклар ва ошқозон билан боғлиқ муаммолар келтириб чиқарувчи, кўнгил айниши, эндокардит ҳамда марказий асаб тизимининг турли шикастланишларига сабаб бўладиган Bacillus cereus споралари бўлиши мумкин. Ҳаддан ортиқ чидамли экани ҳисобига ҳатто иссиқ ишлов берилганда ҳам ўлмайди. Агар пишган гуручни бир неча муддатга хона ҳароратда қолдирилса, споралардан бактерия ажралиши мумкин. Кейин эса тобора ортиб, организмни заҳарлаши мумкин бўлган токсинлар кўпая бошлайди. Тайёрланган гуруч хона ҳароратида қанча кўп турса, унда Bacillus cereus бактериясининг кўпайиш эҳтимоли шунчалик кўп бўлади. Гуручли бўтқани 30—40 даража қиздириб, уларнинг кўпайиши учун яхши шароит яратиш билан бирга, унинг истеъмолидан кейин заҳарланиш хавфининг кўпайишига сабаб бўласиз. Овқатдан заҳарланишга хос симптомлар Bacillus cereus ҳазм трактига тушганидан кейинги илк симптом 1,5 соатдан кейин кузатилиши мумкин. Одатда уларнинг пайдо бўлиши мўътадил бўлиб, 24 соат ичида ўтиб кетади.

Симптомлар:

  • кўнгил айниши;
  • қусиш;
  • диарея;
  • бош айланиши;
  • иштаҳанинг йўқолиши;
  • лоҳаслик.

Бундан қандай қочиб қутулиш мумкин?

Кам порцияда бир мартанинг ўзида тайёрланг. Ҳар сафар янгидан тайёрлашга вақтингиз бўлмаса, қуйидаги тавсия сиз учун айни муддао. Гуручли овқатни юқори оловда пиширинг ва тайёр бўлиши биланоқ дастурхонга тортинг. Қайнатилган гуручни хона ҳароратида 1 соатдан кўпга қолдирманг. Яна ҳам яхшиси, ҳали иссиқлигида совуткичга қўйинг. Тайёр таомни кейинги 24 соат ичида истеъмол қилинг. Агар қиздирмоқчи бўлсангиз, товага солиб қайноқ ҳолга келтиринг. Микротўлқинли печдан фойдаланинг. Микротўлқинли печдан бошқасидан фойдалана олмасангиз, тарелкадаги гуруч билан бирга қўйинг. Асосида гуруч бўлган овқатни ҳеч қачон бир неча марта иситманг. Уч кундан кўп турган гуручни ташлаб юборганингиз яхши.

loading...