Самарқандда Nexia йўлга чиқиб кетган молни уриб юбориб, Isuzu билан тўқнашди. Оқибатда юк машинада ёнғин чиқди

0

Самарқандда Nexia билан тўқнашиши оқибатида Isuzu юк машинасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 26 сентябрь куни соат 09:00 ларда Челак—Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган молни уриб юбориб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, рўпарадан келаётган Isuzu билан тўқнашиб кетган. Бунинг натижасида Isuzu машинасида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олган Nexia машинаси ичидаги фуқаро Челак шаҳар шифохонасига мурожаат қилган. Nexia уриб юборган мол ҳалок бўлганми йўқми — хабарда аниқлик киритилмаган.

Қайд этилишича, айни пайтда ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...