Ўзбекистонда 97 млн долларлик хазина топилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди (видео)

0
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда блогер хазина топиб олгани айтилган видео тарқалган эди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.

Видеода блогер хазина Сирдарё вилоятида топилганини айтган. Блогернинг сўзларига кўра, хазина миқдори 97 млн доллар туради.

Ҳуқуқ тартибот органларида ушбу маълумотга изоҳ берилди. Маълум бўлишича, ушбу маълумотни сирдарёлик Ю.А. тарқатган. Суриштирув давомида эркак ёлғон хабар тарқатгани маълум бўлган. У телеграмдаги канал обуначиларини ўзига қаратмоқчи бўлган. Видеода кўрсатилган “хазина” аслида оддий металдан қилингани ва у олтин рангга бўйалгани маълум бўлди.

loading...