ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

2021 йил 25 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172090 (+502) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
25 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
13 нафари Андижон вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида,
9 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
17 нафари Наманган вилоятида,
46 нафари Самарқанд вилоятида,
17 нафари Сирдарё вилоятида,
19 нафари Сурхондарё вилоятида,
21 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Хоразм вилоятида,
108 нафари Тошкент вилоятида,
205 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар,
Бухоро вилоятида 5 нафар,
Жиззах вилоятида 9 нафар,
Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Самарқанд вилоятида 54 нафар,
Сурхондарё вилоятида 17 нафар,
Фарғона вилоятида 28 нафар,
Хоразм вилоятида 107 нафар,
Тошкент вилоятида 113 нафар,
Тошкент шаҳрида 403 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 166781 (+768) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1222 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

loading...