Витилиго наслдан наслга ўтадими?

0

Витилиго – бу тери касаллиги бўлиб, терида депигментланган (пигментацияланмаган) доғларнинг пайдо бўлиши. Келиб чиқиши бўйича турли назариялар бор, аммо аниқ сабаби аниқланмаган. Ер юзидаги аҳолининг 1-3 фоизида учрайди.

– Витилиго қуйидагилар сабабли келиб чиқиши мумкин: қандли диабет, наслий, қалқонсимон без ва буйрак усти бези нотўғри фаолият бажарганда, жароҳатлар, стресслар, ҳомиладорлик вақтида болани бирор сабаб туфайли зарарланиши.

 Касалликни пайдо бўлиш хавф гуруҳига қуйидагилар киради:
-наслий мойиллик
– қуёшда куйиш
– заҳарланиш
-ҳаддан ташқари кўп зўриқиб ишлаш
– ошқозон-ичак тракти органларининг сурункали касалликлари.

SoglomHayot

loading...