Юракка стент қўйгандан кейин нималарга эътибор бериш керак?

0

-Стентлаш амалиёти ўтказилгандан кейин ҳам юрак ишемик касаллигини даволашда ишлатиладиган дори воситаларини тўхтатиш мумкин эмас. Стентлашдан кейин шифокор ёзиб берган дори воситаларни қатъий тартиб асосида ичиб юриш зарур.
– Жисмоний фаоллик – стентлашдан кейин бир ой мобайнида спорт билан шуғулланиш мумкин эмас, лекин енгил машқлар бажариш мумкин.
– Рационда ҳайвон ёғлари, углевод маҳсулотлари, ширинликлар ва туз камроқ бўлиши керак. Кофе ва кофеин сақловчи бошқа маҳсулотларни чеклаш керак.
Аксинча, ўсимлик ёғлари, мева ва сабзавотлар балиқ маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш касаллик қайталанишини олдини олади.
-Амалиётдан кейин беморлар ҳолатига қараб одатий иш фаолиятига қайтишлари мумкин.

SoglomHayot

loading...