Ана шармандалик! Антимонополия қўмитасининг ҳудудий бошқармаси раҳбари Алишер Қодировнинг нутқи давомида телефонда ўйин ўйнади

0

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятидаги ноодатий ҳолат сурати тарқалди. Ҳодиса сурати телеграм каналларда эълон қилинди.

Суратда Антимонополия қўмитасининг ҳудудий бошқармаси раҳбари Алишер Қодировнинг нутқи давомида телефонда ўйин ўйнаётганини кўриш мумкин. Зариф Маматкаримов Миллий тикланишдан кўрсатилган номзоднинг маърузасини тинглашдан кўра, телефондаги ўйинни афзал кўрган.

Таъкидлаш жоиз, Алишер Қодиров ўз чиқишларида миллий қадриятларни асраб қолиш ва аждодларга ҳурматни тарғиб қилмоқда. Маматкаримов Қодировнинг ушбу мавзудаги нутқидан зерикиб, ўйин ёрдамида ўзини тинчлантирмоқчи бўлган бўлиши мумкин.

loading...