Будапештдан Самарқанд, Тошкент ва Бухорога парвозлар йўлга қўйилиши мумкин

0

Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашувида маълум қилинди.

Учрашув чоғида томонлар “WizzAir” авиакомпанияси томонидан Будапешт – Самарқанд йўналишида тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйилишини ҳам муҳокама қилишди.

Бундан ташқари, Венгрия ТИВ раҳбари Будапештдан Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент ва Бухоро каби йирик шаҳарларига тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилишига қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон томони рейсларни йўлга қўйиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини тасдиқлади.

 

loading...