Чодак ва Нанай қишлоқларида экотуризм кластери ташкил этилади – Шавкат Мирзиёев

0

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашувида Поп туманидаги Чодак ва Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоқларида экотуризм кластери ташкил этилиши маълум қилинди.
–Чодакда йилига 250 минг нафар туристларга хизмат кўрсатадиган инфратузилма яратилади. Шунингдек, Янгиқўрғон туманида лойиҳа қиймати 30 миллион доллар бўлган “Нанай – Заркент – Поромон” туристик зонаси ташкил этилади. Чустдаги Ғова ва Косонсойдаги Олмазор қишлоқлари “туризм қишлоқлари”га айлантирилади. Натижада, 2 минг нафардан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади,– деди Шавкат Мирзиёев.

loading...