“Чуқур” телесериалидаги Сена Кочовали Тошкент халқаро кинофестивалининг меҳмони

0

Кинофестивалга ташриф буюрадиган меҳмонлар орасида Дилан Чичек Денизнинг борлиги турк телесериаллари ишқибозларини шодлантириши шубҳасиз. Гўзаллик танловининг саҳнасидан филм экранигача йўлни босиб ўтган актрисанинг ҳаётий фаолиятига назар ташлаймиз.

Дилан 1995 йилда Туркияда туғилган. У фаолиятини гўзаллик танловига қатнашишдан бошлаган. 2014 йилда Туркиядаги “Коинот гўзали-2014“ танловида ғолиб бўлиб, гўзаллик тожини кийди. Дилан туризм соҳасида ўқишни бошлаган бўлса-да, лекин тезда фикридан қайтиб, адабиёт йўналишини танлади. “Мен қуёшни онам деб билардим” номли шеърий китобини ёзганида Дилан атиги 15 ёшда эди. Дилан ўзбек томошабинларига “Чуқур” телесериалида Сена, “Фазилат хоним ва қизлари”да Элиф роли орқали севимли бўлган.

loading...